Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди. Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройининг хазиналаридаги олтину кумушларни Оссурия шоҳига ҳадя қилиб юборди. Оссурия шоҳи Охознинг илтимосига рози бўлди. Дамашққа ҳужум қилиб, бу шаҳарни босиб олди. Шаҳар аҳолисини Хирга суриб чиқарди ва шоҳ Ратанни ўлдирди. Шоҳ Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар билан учрашиш учун Дамашққа борганда, у ердаги қурбонгоҳни кўрди. Қурбонгоҳнинг режасини ҳамма икир–чикирларигача чизиб, тайёрлаб, руҳоний Уриёга юборди. Ўша пайтда шоҳ Охоз Оссурия шоҳидан ёрдам сўраб, ҳузурига одам жўнатди, чунки Эдомликлар яна Яҳудо юртига ҳужум қилиб, кўп асирларни олиб кетган эдилар. Шу орада Филистлар ҳам Яҳудо қир этакларидаги ҳамда Нагав чўлидаги шаҳарларга ҳужум қилиб, Байт–Шамаш, Ойжавлон ва Гадерўт шаҳарларини қўлга киритдилар, шунингдек, Сўху, Тимнах ва Гимзо шаҳарларини ва бу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга олиб, ўша жойларга ўрнашиб олдилар. Шоҳ Охоз Яҳудо халқини гуноҳ қилишга ундаб, Эгамизга ҳаддан ташқари кўп хиёнат қилгани учун, Яҳудо халқини Эгамиз шу қадар таҳқирлаган эди. Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар келиб, Охозга ёрдам бериш ўрнига зулмни кучайтирди. Охоз Эгамизнинг уйидан, шоҳ саройидан ва аъёнларнинг уйидан қимматбаҳо нарсаларни олиб, Оссурия шоҳига ўлпон қилиб берди. Бироқ бу ҳам ёрдам бермади. Ҳаётининг энг қийин дамларида ҳам ўша шоҳ Охоз Эгамизга янада баттарроқ хиёнат қилди. Уни мағлуб қилган Орам халқининг худоларига қурбонликлар келтирди. У ичида шундай дерди: “Орам шоҳларининг худолари уларга ёрдам берди, агар мен Орам худоларига қурбонлик келтирсам, улар менга ҳам ёрдам беришади.” Ваҳоланки, бу худолар шоҳ Охознинг ва унинг қўли остидаги бутун халқнинг ҳалокатига сабаб бўлди. Уларнинг ҳаммаси келишган йигитлар, зангори либос кийган, от минган ҳокиму лашкарбошилар эди. Мен Бобилликларни, Пахўд, Шўва ва Қўвадан келган ҳамма Халдейларни, жамики Оссурияликларни бошлаб келаман. От минган ўша хушбичим ёш аслзодаларни, ҳокиму лашкарбошиларни, саркардаю зодагонларни йиғиб келаман.
Выбор основного перевода