Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Улар ўз худолари ортидан ҳирс билан эргашадилар. Улар билан сулҳ тузсангиз, ўз худоларига қурбонликлар келтираётганларида сизларни ҳам ўзларига қўшилишга таклиф қиладилар. Сизлар улар билан бориб, қурбонликларидан тановул қиласиз. Энди нега Мисрга борасан? Нил сувидан ичиш учунми?! Нечун Оссурияга йўл оласан? Фурот сувидан ичиш учунми?! Қабиҳлигинг ўзингнинг бошингга етади, Хиёнатинг сени маҳкум қилади. Эганг Худони тарк этганинг Нақадар ёмон ва аламли эканини Кўриб, билиб қўйгин. Сен Мендан қўрқмас экансан”, демоқда Сарвари Олам — Раббий. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен анча олдин Бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. «Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг. Улар бегона халқлар орасига сургун қилинганда Мени эслайдилар. Мени рад этган вафосиз қалбларию бутлар кетидан қараган ҳирсли кўзлари дилимга қанчалик озор етказганини тушуниб оладилар. Улар қилган қабиҳликлари ва жирканч ишлари учун ўзларидан–ўзлари ҳазар қилиб, нафратланадилар. Охола Оссуриянинг ҳамма сара эркаклари билан фоҳишалик қилар эди. Ҳирс қўйган ҳар бир эркакнинг бутларига сиғиниб, ўзини булғаб юрарди. Бобилликлар унинг олдига кирдилар, ишқ тўшагига у билан ётдилар, ўз ҳирси билан уни булғадилар. Охолибо булғангандан кейин Бобилликлардан жирканиб кетди, улардан юзини ўгирди.
Выбор основного перевода