Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шуниси етмагандек, Хиннум сойлигидаги Тофатда саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғилу қизларини оловда куйдирдилар. Аммо Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман. — Сўнг Мендан кўрган ўғил–қизларингни олдинг, уларни ўз бутларингга ем қилиб, қурбон қилдинг. Наҳотки фоҳишалик қилганинг етмаган бўлса?! Болаларимни сўйишинг, уларни бутларингга қурбонлик қилиб, оловда куйдиришинг шартмиди?! Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен кийимларингни ечиб, ўйнашларинг билан фоҳишалик қилдинг, макруҳ бутларингга сажда этдинг. Ўз болаларингнинг қонини тўкиб, худоларингга қурбон қилдинг. Мен сени қотиллигинг ва зинокорлигинг учун ҳукм қиламан. Рашку ғазабда сени қонга белайман. Сен ҳақиқатан ҳам ўз эри ва болаларидан ҳазар қилган онангга ўхшайсан. Эрлари ва болаларидан ҳазар қилган опа–сингилларингдан қолишмайсан. Сенинг онанг Хет уруғидан, отанг Амор халқидан эди.
Выбор основного перевода