Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. Аммо Бобил сипоҳлари уларнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида Зидқиёга етиб олдилар. Улар Зидқиёни қўлга олиб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи Навухадназарнинг ҳузурига олиб боришди. Шоҳ Навухадназар Зидқиёни ҳукм қилди, Ривлода Зидқиёнинг ўғилларини кўзи олдида ўлдирди, сўнг ҳамма Яҳудо аъёнларини қатл қилди. От туёқлари дупур–дупур уради, Аравалар тарақ–туруқ қилади, Ғилдираклар гурсиллайди. Эркаклар ичидан зил кетадилар. Ҳатто болаларини қутқаргани ҳам Улар орқага қайтмайдилар.” Улар оломонни йиғиб, сени тошбўрон қиладилар, жасадингни қилич билан нимталаб ташлайдилар. Одамларнинг юраги орқага тортиб кетди, Улар қўрқувдан қоқила бошлашди. Мен қиличимни қирғин учун ўрнатдим, Шаҳарнинг ҳар бир дарвозаси олдига қўйдим. Эҳ, мана қиличим ялтиратиб тозаланди. Одамларни қириш учун қинидан чиқарилди. “Эй инсон, харитага икки йўлни тушир. Бобил шоҳи бу йўллардан юриб, ҳужум қилади. Иккала йўл ҳам бир жойдан бошлансин. Йўлларнинг айрилган жойига бир белги қўй. У ўнг қўли билан «Қуддус» деб ёзилган ўқни чиқаради. Қуддус атрофига девортешар қуролларни ўрнаштиради. Лашкарига, ўлдир, дея буйруқ беради, уларни жангга даъват қилади. Дарвозани бузадиган қуролларни ўрнаштиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, қамал иншоотларини қурдиради. Қулоққа чалинар қамчиларнинг визиллаши, Ғилдиракларнинг тарақ–туруғи, Елаётган от туёқларининг товуши, Жанг араваларининг гумбурлаши!
Выбор основного перевода