Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени қайси халқлар олдига юборсам, бу косадаги шаробдан уларга ичир. Шу сабабдан Мен уни ўйнашларининг қўлига топшириб қўйдим. У ҳирс қўйган ўша Оссурияликларнинг қўлига бердим. Улар Охолани қип–яланғоч қилдилар, уни ўлдирдилар. Ўғил–қизларини ўзларига қул қилиб олдилар. Жазосини тортган Охола аёлларнинг оғзидан тушмай қолди.
Выбор основного перевода