Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёшуа гапида давом этиб, шундай деди: — Энди Эгамиздан қўрқинг, Унга содиқ бўлиб, доимо чин дилдан хизмат қилинг. Аждодларингиз Фурот дарёсининг нариги томонида ва Мисрда сажда қилган худоларнинг тасвирларини улоқтириб юборинг, фақатгина Эгамизга хизмат қилинг. Сендан узоқ бўлганлар ҳалок бўлади, Қириб ташлайсан Сенга содиқ бўлмаганларни. Сен эса гўзаллигингга ишондинг. Шуҳратингдан фойдаланиб, фаҳш йўлига кирдинг. Ўтган–кетган эркакка ўзингни бердинг, гўзаллигингдан уларни баҳраманд қилдинг. Жирканч одатлару фоҳишалик қилганингда сен бирон марта ҳам ўз болалигингни эсламадинг, қип–яланғоч бўлганингни, ўз қонингга беланиб типирчилаб ётганингни эсга олмадинг. Аъзоси йирик бўлган қўшни Миср билан ётдинг. Фаҳшга берилиб, ғазабимни келтирдинг. Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечмадилар. Шунда Мен қаҳру ғазабимни Мисрдаёқ уларнинг устига ёғдирмоқчи бўлдим. У эса ёшлик даврини, Мисрда қилган беҳаёлигини эслаб, янада кўп фоҳишалик қилаверди. Эгамиз дастлаб Хўшея орқали Исроил халқига гапиришни бошлаганда, унга шундай деган эди: “Бориб фоҳиша аёлга уйлан, у сенга бегона эркаклардан орттирган фарзандлар туғиб беради. Зотан, Менинг халқим ҳам фоҳишага ўхшайди. Улар Мен, Эгангизга бевафолик қилиб, бегона худоларга сажда қилишмоқда.” Эй Найнаво, ўзингни бузуқ фоҳишадай тутдинг, Суюқоёқ жодугардай одамларни ром қилдинг, Бузуқлигинг билан халқларни қул қилдинг, Сеҳр–жодуларинг билан ўзингга оғдирдинг.
Выбор основного перевода