Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу ёвуз наслнинг омон қолганларини Мен турли жойларга сургун қиламан. Ўшанда улар яшашдан кўра, ўлимни афзал кўрадиган бўладилар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир. Мен уларнинг ҳосилини тортиб оламан. Токларида узум қолмайди, Анжир дарахтлари мева тугмайди, Барглари тўкилиб хазон бўлади. Уларга нима берган бўлсам, Ҳаммасидан жудо бўлишади.” Эгамизнинг каломи шудир. Бундай одам саҳродаги бутадай бўлади, Фаровон ҳаёт кўрмайди. Чўлнинг қақроқ жойларида, Шўр босган бўм–бўш ерларда яшайди. Боғингизда узум терган одамлар Бир–икки бош бўлса–да, узум қолдиради–ку! Кечаси уйга тушган ўғри Фақат хоҳлаган нарсасини олади–ку!
Выбор основного перевода