Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўшанда Менинг Ўзим паноҳ бўламан. Аммо Исроилнинг иккала хонадони учун Мен қоқилтирадиган тош, тўсқинлик қиладиган қоя, Қуддус аҳолиси учун тузоқ ва тўр бўламан. Ана, деразалардан ўлим ўрмалади, Қалъаларимизга кириб олди. Кўчалардаги болаларни йўқ қилиб ташлади, Майдонлардаги ёшларни қириб юборди. Эй аёллар, сизлар айтинг: “Эгамиз шундай демоқда: «Одамларнинг жасадлари ётади Даладаги гўнг каби Ўроқ солинган буғдой каби, Уларни ҳеч ким йиғиштириб олмайди.»” Худо устингизга зулмат юбормасдан олдин, Қоронғи қирларда қоқилмасингиздан олдин, Эгангиз Худони улуғланг. Акс ҳолда, сиз кутаётган ёруғликни У зулматга айлантиради, Ўша ёруғликни тим қоронғи қилади. Агар солиҳ киши ёмон йўлга кириб, гуноҳга қўл урса, Мен унинг оёғига тўғоноқ соламан, у қоқилиб йиқилади. Борди–ю, сен ўша одамни огоҳлантирмасанг, у нобуд бўлади. Мен унинг қилган савоб ишларини эсга олмайман, у ўзининг гуноҳи учун ўлади. Унинг ўлими учун эса сени жавобгар қиламан.
Выбор основного перевода