Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз бошингизга узоқдан, ер юзининг у четидан бургутдай бир халқни юборади. Сизлар бу халқнинг тилини тушунмайсиз. Лекин Менга юз бурсангизлар, амрларимга риоя қилиб, уларни бажарсангизлар, Мен сизларни йиғиб оламан. Ернинг энг четига сургун қилинган бўлсангиз ҳам, сизларни ўша жойлардан йиғиб келаман, Мен улуғланишим учун танланган жойга сизларни қайтариб олиб келаман.» Эгамиз шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг барча халқларини чақириб оляпман. Уларнинг шоҳлари келиб, ўз тахтларини Қуддус дарвозаларининг ёнига ўрнатадилар. Қуддус деворларини қуршаб оладилар, Яҳудо шаҳарларининг ҳаммасига ҳужум қиладилар. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Мен олисдаги бир халқни қўзғатаман. Уларни сизга қарши юбораман. Улар кучли, қадимги бир халқдир. Бу халқнинг тилини сизлар билмайсизлар, Уларнинг гапларини тушунмайсизлар. Эшитинглар! Бир хабар келмоқда! Ана, шимолдан шовқин–сурон кўтарилмоқда! Лашкарлар Яҳудо шаҳарларини хароб қилар эмиш, Чиябўрилар яшайдиган маконга айлантирар эмиш. Сарвари Олам шундай демоқда: Қаранглар, фалокат келмоқда, Халқдан халққа юқмоқда! Дунёнинг тўрт бурчагидан Кучли бўрон кўтарилмоқда! Ана, шимолдан оломон келмоқда. Дунёнинг четидан Буюк бир халқу кўп шоҳлар қўзғалмоқда. Камону найзалар билан қуролланган улар, Шафқат қилмайдиган золимдир бу одамлар. Улар отларини елдиради, Денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Бобил, улар сенга қарши чиқади, Жанг қилгани саф тортишади. Бобил шоҳи бу хабарни эшитди, Қўлларида мадор қолмади. Дард тутган аёл каби Азобу изтиробда қолди.
Выбор основного перевода