Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда «ҳаммаси яхши», деб айтишади. Жирканч ишлари учун улар уяладиларми? Йўқ, улар уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар. Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар, Уларни жазолаб, хонавайрон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бир қиз билан унаштириласиз, аммо у билан бошқаси ётади. Уй қурасиз–у, уйингизда яшамайсиз, узумзор экасиз–у, мевасидан емайсиз. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Қуддус, ким сенга ачинар экан?! Ким сен учун мотам тутар экан?! Биронтаси сенга келиб, Ҳол–аҳвол сўрармикан?! Сен Мени рад этдинг, Менга орқа ўгирдинг. Сенга раҳм қилавериб чарчадим. Энди сенга қарши қўл кўтараман, Сени йўқ қилиб юбораман.
Выбор основного перевода