Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юртингизга бостириб келган душманга қарши жангга отланаётганингизда, хатардан дарак бериб карнайларни чалинглар. Шунда Мен, Эгангиз Худо, сизларга ёрдам бериб, сизларни душманларингиз қўлидан халос қиламан. Байтлаҳм, Этом, Тахува, Байт–Хакерем ҳудудининг ҳокими Рахав ўғли Малкиё Гўнг дарвозасини таъмирлади. У дарвозани қуриб, дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатди. Эгамиз менга шундай деди: — Бу юртнинг бутун аҳолиси устига шимол томондан фалокат ёғилади. Яҳудода эълон қилинг, Қуддусда жар солинг: «Бутун юрт бўйлаб бурғу чалинсин.» Баланд овозда ҳайқиринг: «Қани, тўпланинглар! Мустаҳкам шаҳарларга қочиб борайлик!» Қуддусга қочиб бориш учун ишора беринг, Имилламай, тезроқ қочинг! Мен шимолдан кулфат келтирмоқдаман, Даҳшатли ҳалокат олиб келмоқдаман.
Выбор основного перевода