Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ичимда сўзлар тошиб кетяпти, Руҳим мени даъват қиляпти. Қалбим очилмаган шароб каби жўшмоқда, Янги шароб қуйилган меш каби ёрилиб кетай, дейди. Шу сабабдан, Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, Мен қаҳру ғазабимни бу заминга, инсонлару ҳайвонларга, даладаги дарахтлару экинларга сочаман. Ғазабим сўнмас оловдай ёнади.” Ана, деразалардан ўлим ўрмалади, Қалъаларимизга кириб олди. Кўчалардаги болаларни йўқ қилиб ташлади, Майдонлардаги ёшларни қириб юборди. Борди–ю, мен: “Бўлди, Эгам ҳақида сўзламайман, Унинг номидан гапирмайман” десам, Сенинг сўзинг, олов каби, ичимни ёндиради, Ўт қўйгандай суякларимни зирқиратади. Сўзингни ичимда сақлаб туришдан чарчадим, Ҳа, уни бошқа ушлаб тура олмайман. Ёшу қариларнинг жасадлари кўчада чангга беланиб ётибди. Қилич дастидан йигиту қизларим жувонмарг бўлди. Сен ғазабинг келган куни уларни ҳалок қилдинг, Аёвсиз уларни қириб ташладинг.
Выбор основного перевода