Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар томондан уларни ваҳима босиб, Ҳар қадамда ортидан қувиб юради. Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қилади, Атрофимни даҳшат ўраб олган. Биргаликда менга қарши фитна тўқишади, Мени ўлдирмоқни ният қилишади. Босқинчилар саҳродаги Ҳамма яланг қирларни эгаллаб олдилар. Энди Менинг қиличим бутун юртни вайрон қилади, У бошидан бу бошигача ҳаммани қириб ташлайди. Бехатар яшаётган биронта одам қолмайди. Далага чиқаман, Эвоҳ, ана, қиличдан ҳалок бўлганлар ётибди. Шаҳарга кираман, Ана, очарчиликдан ўлганлар ётибди. Пайғамбару руҳонийлар эса пул дардида Одамларга бемаъни маслаҳатлар бериб юрибдилар.»” Эртаси куни эрталаб Пашхур Еремиёнинг кишанларини ечганда, Еремиё унга шундай деди: “Эгамиз сенга «Пашхур» эмас, «Даҳшат қамраган» деб исм қўйган. Менга қарши йиғдинг Сен теваракдаги ёвларни, Гўё зиёфатга чақиргандай таклиф қилдинг уларни. Ўша куни Сенинг ғазабингдан ҳеч ким қутулолмади, Бирор одам ўз жонини сақлаб қололмади. Эвоҳ, эркалаб ўстирган болаларимни Душманларим ўлдирди.” Томнинг устида бўлганлар уйидан бирон нарса олиш учун пастга тушмасин.
Выбор основного перевода