Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Ёвузларга омонлик йўқ”, дейди Эгамиз. Шунда мен дедим: “Ё Эгам Раббий, Сен Қуддус аҳолисини ёмон лақиллатдинг! Қилич уларнинг бўғзида турган бир пайтда, Сен уларга тинчлик ваъда қилдинг.” Менинг сўзимдан нафратланган одамларга улар ҳадеб: «Ҳаммаси яхши бўлади», дейишади. Юрагидаги ўжарликларга итоат қилганларга: «Бошингизга бало–қазо келмайди», дейишади.” Эй инсон, нотинч пайтларда, бу пайғамбарлар «тинчлик», дея халқимни йўлдан урадилар. Халқим заиф девор кўтарганда, пайғамбарлар уни оҳак билан оқлайдилар. Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: шу йўсинда Мен ғазабимни девор ва деворни оқлаган одамлар устига ёғдираман. Мен сизларга: ‘Девор ҳам, уни оқлаган одамлар ҳам йўқ бўлди’, деб айтаман. Ҳа, бу пайғамбарлар нотинч дамларда Қуддус аҳолисига башорат қилиб, тинчлик ваҳийларини берган эдилар.» Эгамиз шундай демоқда: “Эй халқимни йўлдан оздирган пайғамбарлар! Сизлар қорнингизни тўйғизганларга тинчликни башорат қиласиз, Оғзингизни мойламаганларга эса урушни эълон қиласиз. Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келгандай, одамлар: “Ҳамма ёқ тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар.
Выбор основного перевода