Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен қурбонлигу назрни истамадинг, Куйдириладиган қурбонлик ҳамда Гуноҳ қурбонлигини талаб қилмадинг, Итоат қилишим учун Сен қулоқларимни очдинг. “Нима кераги бор Менга?! Кўплаб қурбонлигингиз?! Тўйиб кетдим энди Куйдирилган қўчқорлар назридан, Бўрдоқи ёғларидан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга хуш келмади буқаларнинг, Қўзилар ва эчкиларнинг қони. Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади, Мидиён, Эфахнинг бўталоқлари билан тўлади. Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан келади, Олтину тутатқилар олиб келади. Улар Эгамизга мадҳлар айтади. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизлар қурбонликларнинг гўштини ейсизлар, куйдириладиган қурбонликларингизнинг гўштини ҳам ўзларингиз еяверинглар. Эгамиз шундай дейди: “Эй Исроил халқи! Мен маросимларингиздан нафратланаман, Улардан ҳазар қиламан. Муқаддас йиғинларингизни хуш кўрмайман. Юксалган Худога сажда қилганимда, Нима олиб борай Эгамизнинг ҳузурига?! Унга атаб қурбонликлар куйдирсаммикан?! Бир ёшли бузоқларни назр қилсаммикан?! Унга атаб минглаб қўчқорларни сўйсам, Зайтун мойин дарё–дарё қилиб оқизсам Эгамиз мендан мамнун бўлармикан?! Итоатсизлигим эвазига тўнғич ўғлимни берайми?! Гуноҳим эвазига ўз фарзандимни қурбон қилайми?!
Выбор основного перевода