Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни гувиллаган денгизга ўхшаб Юрт узра ўкириш эшитилади. Ана юртга қаранг! Зулмат ва кулфат, Булутлар туфайли нур хира бўлди. Отлиқ ва камонкашлар ҳайқириғидан Ҳар бир шаҳар аҳолиси қочиб қолади. Улар чакалакзорлар оралаб югуришади, Қояларга чиқиб, ораларига яшириниб олишади. Ҳамма шаҳарлар ҳувиллаб қолади, У ерларда яшайдиган одам бўлмайди. Камону найзалар билан қуролланган улар, Шафқат қилмайдиган золимдир бу одамлар. Улар отларини елдиради, Денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Бобил, улар сенга қарши чиқади, Жанг қилгани саф тортишади.
Выбор основного перевода