Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар тўйганини билмаган Очкўз итларга ўхшар, Бу чўпонлар идроксиз! Ўз фойдасини кўзлаб, Ҳар бири ўз йўлидан кетди. Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқимни бошқармоқда, Халқимга буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?” Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай демоқда: “Эй халқимни йўлдан оздирган пайғамбарлар! Сизлар қорнингизни тўйғизганларга тинчликни башорат қиласиз, Оғзингизни мойламаганларга эса урушни эълон қиласиз. Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз, Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз, Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз. Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз: “Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ! Бошимизга бирор кўргилик тушмас.” Исо шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди.
Выбор основного перевода