Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Марсия айтиб, фарёд қилинглар, Қанорга ўраниб олинглар. Ахир, Эгангизнинг алангали ғазаби Сизни четлаб ўтмади.” Эй чўпонлар, уввос солиб йиғланглар! Эй йўлбошчилар, кулга беланинглар! Бўғизланадиган кунингиз етиб келди, Жасадларингиз ерда сочилиб ётади, Чилпарчин бўлган қимматбаҳо кўзадай бўлади. Мени оёқ ости қилиб, тупроққа белади, Шағал едириб, тишларимни синдирди. Байрамларингиз мотамга айланади, Ҳамма ашулаларингиз марсия бўлади. Сизлар ҳаммаларингиз қайғудан қанорга ўранасиз, Аза тутганингиздан сочингизни қирдирасиз. Ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота–онага ўхшаб қоласиз. Ўша кун охирига қадар аччиқ кулфатдай бўлади.” Гат аҳолиси билан бу ҳақда ҳасратлашманг, Улар олдида кўз ёшингизни тўкманг! Байт–Лафрога бориб, У ерда қайғудан тупроққа юмаланг! Мен Довуд авлодига, Қуддус аҳолисига меҳр–шафқат ва ибодат руҳини ёғдираман. Улар Менга — ўзлари найза санчганга қарашади. Ёлғиз фарзандга аза тутгандай, аза тутишади. Тўнғич фарзанд учун мотам тутгандай, мотам тутишади.
Выбор основного перевода