Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобил камонкашларининг совут кийишига, Ўқ узишларига имкон берманг. Бобил йигитларига раҳм қилманг! Лашкарини тамомила қириб битиринг. Эгамиз Ўз Маъбади учун Бобилликлардан ўч олмоқчи бўлди. У бутун Бобил юртини вайрон қилишни режалаштириб қўйган эди. Режасини амалга ошириш учун Мидия шоҳларини Бобилга қарши қўзғатиб, шундай деган эди: “Ўткирланг ўқларни! Тўлдиринг ўқдонларни!” “Эй инсон, башорат қилиб айт: «Раббий шундай демоқда: Мана, Мен қиличимни ялтиратиб чархладим. Одамларни қириш учун қайрадим. Чақмоқ каби чақнаши учун ялтиратиб тозаладим. Аммо бундан қандай хурсанд бўлайлик?! Эй ўғлим Яҳудо, Қиличим салтанат ҳассасини менсимайди, Ҳеч қандай таёқни писанд қилмайди. Мана, қиличим чархланди, Ишлатиш учун тайёр бўлди. Ялтиратиб қайралди, Қотил учун ҳозирланди.»
Выбор основного перевода