Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нега сен енгилтаклик қиласан? Нега иттифоқчиларингни ўзгартирасан? Сен Оссуриядан ёрдам олмаганингдай, Мисрдан ҳам ҳеч қандай ёрдам олмайсан. “Яҳудо аза тутмоқда, Шаҳарлари адойи тамом бўлди. Одамлар қайғуга ботган, Бағирларини ерга бериб ётибди, Қуддусдан фарёд кўтарилмоқда. Нў–Омон шаҳридан сенинг ортиқ жойинг бормиди?! Ўша шаҳар Нил дарёси бўйида жойлашганди, Сувлар қуршовида турганди, Дарё — унинг истеҳкоми, Сувлар — ҳимояси бўлганди. Ҳабашистону Миср унинг устидан ҳукмронлик қиларди, Кучининг чек–чегараси йўқ эди. Ливия билан Луб унинг иттифоқдошлари эди. Шундай бўлса–да, Нў–Омон шаҳрининг аҳолиси сургун қилинди, Одамлари асирликка олиб кетилди, Ҳар бир кўчанинг бошида Тошга уриб ўлдирилди гўдаклари, Аслзодалари учун қуръа ташланди, Барча зодагонлари занжирбанд бўлди.
Выбор основного перевода