Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ғанимларингиз юртида омон қолганларингизнинг юрагига ваҳима соламан. Сизлар ҳилпираётган баргнинг овозидан даҳшатга тушасизлар. Қиличдан қочгандай қочасизлар. Ҳеч ким сизни таъқиб қилмаса ҳам, қочиб йиқиласизлар. Ҳеч ким сизни қувламаса ҳам, жонингизни ҳовучлаб қочасизлар, бир–бирингизга туртилиб йиқиласизлар. Ҳа, сизлар ғанимларингизга бас кела олмайсизлар. Бобилдаги уруғ сепувчиларни йўқ қилинг, Ўрим мавсумида ўроқчиларни ўлдиринг. Душман қиличидан ҳамма қочсин, У ердаги асирлар ўз халқи орасига қайтсин, Она юртига қочиб борсин. Бобилда яшаган ажнабийлар айтишади: “Бобилни тузатмоқчи эдик, аммо у тузалмади. Энди уни ташлаб кетайлик, Ҳар биримиз юртимизга қайтиб кетайлик. Ахир, Бобилнинг жазоси бошидан ошди, Кўкдаги булутларгача етиб борди.”
Выбор основного перевода