Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оссурия шоҳи Миср асирларини, Ҳабашистон тутқунларини, ёшу қарисини яланғоч, ялангоёқ, уятли жойлари очиқ ҳолда ҳайдаб кетади. Миср шарманда бўлади. Отларга эгар уринг, Чопқир отларга мининг! Дубулғаларни кийиб олинг, Жанговар ҳолатда туринг. Найзаларни ўткирланг, Совутларни кийиб олинг! Эй Дибонда яшайдиганлар, Тўрдаги ўрнингиздан туринглар, Ердаги тупроққа ўтиринглар. Зеро, Мўабни ҳалок этувчи сизга қарши чиқади, У қўрғонларингизни қулатади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барча бутларни йўқ қиламан, Нуф маъбудаларига чек қўяман. Миср юртида биронта ҳукмдор қолмайди, Мисрликларни қўрқув қамраб олади.
Выбор основного перевода