Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўшиё ҳукмронлиги пайтида Миср фиръавни Нехо Оссурия шоҳига ёрдам бериш учун Фурот дарёси томон йўлга чиқди. Шоҳ Йўшиё эса Нехонинг устига юриш қилди. Магидўда тўқнашганларида, Нехо Йўшиёни ўлдирди. Бу воқеалардан сўнг, Йўшиё Маъбадни тартибга солиб бўлгач, Миср шоҳи Нехо жанг қилгани Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрига лашкарини бошлаб келди. Йўшиё унга қарши отланди. Миср ҳақида башорат: Ана, Эгам миниб олган учқур булутга, У келади Мисрга. Мисрнинг беҳуда бутлари Унинг олдида титрар, Мисрнинг юраги эса орқага тортар. “Миср халқини бир–бирига сапчитаман. Ака–укалару дўстлар, Шаҳарлару шоҳликлар Бир–бирига қарши чиқар. Мисрликлар тушкунликка тушади. Мен уларнинг режаю ниятларини пучга чиқараман. Улар қидириб қолар Беҳуда бутларнию сеҳргарларни, Фолбинлару оталари руҳларини. Мен Мисрни бераҳм хўжайинларга топшираман, Ҳа, кучли шоҳ уларни бошқаради”, — демоқда Сарвари Олам — Раббий. Нил суви қуриб қолади, Дарё қуриб бораверади, У жизғанак ер бўлади. Оқар сувлар бадбўй ҳид чиқаради, Мисрдаги Нил пасайиб, қурийди. Поялару қамишлар чирийди. Нил қирғоғидаги, дарё бўйидаги қамишлар, Нил бўйига экилган ҳамма экинлар Қуриб кетади, совурилади, Улардан ҳеч нарса қолмайди. Балиқчилар аза тутар, Нилга қармоқ ташлаганлар йиғлар, Сувга тўр ёйганлар умидсиз бўлар. Зиғир толасига ишлов берадиганлар Шарманда бўладилар, Оқ мато тўқийдиганлар Уятга қолиб кетадилар. Уларнинг дастгоҳлари ишдан чиқади, Барча ишчилари тушкунликка тушади. Эй Зўван шаҳзодалари, ғирт аҳмоқсиз ахир, Эй фиръавн маслаҳатчилари, сизнинг донолигингиз ҳам шундай. Маслаҳатларингиз даф бўлади. Қандай қилиб сиз фиръавнга: “Биз доноларнинг ўғлимиз, Қадим шоҳлар наслиданмиз”, дея айта оласиз?! Эй фиръавн, қани ўша доно одамларингиз?! Сарвари Олам Мисрга нима режа қилганини Улар сизга билдирсин, айтсин. Мана, Зўван шаҳзодалари аҳмоқ бўлдилар, Нуф шаҳзодалари алдандилар. Мисрни ўз қабила бошлиқлари йўлдан урдилар, Уларнинг ақлини Эгам чалкаштирди, Қусиғига думалайдиган маст қандай бўлса, Мисрни улар шундай йўлдан оздирар. Мисрга ҳеч ким ёрдам бера олмас, На боши, на қуйруғи, на хурмоси, на қамиши. Ўша куни Миср хотин кишига ўхшаб қолади. Сарвари Олам унга қарши қўлини кўтаради, шунда Миср титраб даҳшатга тушади. Яҳудо Мисрликларни даҳшатга солади. Сарвари Олам уларни ваҳимага солганини эслаган ҳар бир одам даҳшатга тушади. Ўша кунга келиб, Мисрдаги бешта шаҳар иброний тилида гапирадиган бўлади. Улар Сарвари Олам олдида онт ичадилар. Бу шаҳарлардан бири “Қуёш шаҳри” деб аталади. Ўша куни Мисрнинг ўртасида Эгамиз учун бир қурбонгоҳ қурилади, чегарада Эгамизга аталган бир муқаддас тош ўрнатилади. Булар Сарвари Олам учун Мисрда бир белги ва гувоҳ бўлади. Халқ золимлар дастидан ёлворганда, Эгамиз уларни қутқарадиган бир ҳимоячи юборади. У халқни қутқаради. Эгамиз Ўзини Мисрликларга зоҳир қилади. Мисрликлар ҳам ўша куни Уни тан оладилар. Эгамизга қурбонликлар келтирадилар, назрлар атаб, сажда қиладилар. Унга ваъда бериб, ваъдаларини адо этадилар. Эгамиз Мисрликларни хасталик келтириш билан жазолайди, кейин шифо беради. Улар Эгамизга ёлворадилар, Эгамиз уларга шифо беради. Ўша куни Миср билан Оссурия ўртасида бир йўл бўлади. Оссуриялик Мисрга, Мисрлик Оссурияга бориб келаверади. Оссурияликлар билан Мисрликлар биргаликда сажда қиладилар. Ўша куни Миср билан Оссурия қаторида Исроил учинчи халқ бўлади. Учалови ер юзига барака бўлади. Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Еремиёга Яҳудо халқи тўғрисида Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Бобил тахтига худди ўша йили Навухадназар ўтирган эди. Сўнг мен Мисрга йўл олдим. Фиръавн, унинг хизматкорлари, аъёнлари, бутун халқи Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йили эди. Еремиё юқоридаги сўзларни Нериё ўғли Борухга айтиб, ўрама қоғозга ёздиргандан сўнг, унга шундай деди:
Выбор основного перевода