Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Раббий фосиқларни масхара қилади, Уларнинг куни битаётир, буни Раббий билади. Аммо нималарни кўряпман?! Миср лашкари ваҳимага тушди, Улар орқага чекинди, Жангчилари тор–мор бўлди. Улар орқага қарамай шошилиб қочдилар. Атрофни даҳшат қамради, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ёш жангчиларини ўлдиринг, Ҳаммасини қириб ташланг. Бобилнинг ҳолига вой, унинг куни битди, Жазо оладиган вақти етди. Сарвари Олам — Раббий шундай демоқда: “Эй такаббур Бобил, Мен сенга қарши чиқяпман! Сенинг кунинг битди, Сени жазолайдиган вақт етди.
Выбор основного перевода