Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни кечаси Эгамиз Исҳоққа зоҳир бўлиб, деди: — Мен отанг Иброҳимнинг Худосиман. Қўрқма, Мен сен билан биргаман. Ўз қулим Иброҳимнинг ҳақи–ҳурмати учун сенга барака бераман, сенга сон–саноқсиз насл ато қиламан. Эй халқлар, сафарбар бўлаверинг, ҳалокатга йўлиқасиз! Эй узоқ юртлардаги жамики эллар, эшитинг! Жангга бел боғлайверинг, аммо ҳалокатга йўлиқасиз! Ҳа, бел боғлайверинг, аммо ҳалок бўласиз! Пухта режа қилаверинг, аммо режангиз пучга чиқади, Сўз бераверинг, аммо амалга ошмайди, Чунки Худо биз биландир! Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман. Улар сенга ҳужум қилишади, лекин сени енга олишмайди. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир. Зеро, Эгамиз шундай деган эди: “Бутун юрт вайрон бўлади, Лекин юртни бутунлай йўқ қилиб юбормайман. Эй Эгам, мени жаҳл устида жазоламагин. Адолатинг ила ҳақ йўлга солгин, Акс ҳолда, мени йўқ қилиб юборасан. Эгамиз шундай демоқда: “Мен сен билан бирга бўламан, Ўзим сени қутқараман. Сени халқлар орасига тарқатган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман, Адолат ила жазоингни бераман.” Мен, Эгангиз Раббий, Гуноҳкор Исроил шоҳлигини кузатиб турибман. Уни ер юзидан супуриб ташлайман, Ёқуб наслини эса батамом йўқ қилмайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен амр бераман, Шунда барча халқлар орасида, Буғдой элагандай Исроилни ғалвирдан ўтказаман. Яхши доннинг биронтаси ерга тушмайди.
Выбор основного перевода