Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куни Добира Нафтали ерларидаги Кедеш шаҳрига бир одам жўнатиб, Барақни чақиртириб келди. Барақ Абунавамнинг ўғли эди. Добира Бараққа шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга амр қилмоқда: “Бор, ўзинг билан Нафтали ва Забулун қабилаларидан ўн минг нафар одамни Товур тоғига олиб чиқ. Энди бирортасига буюр: бутун Исроил халқини, Баалнинг Изабел дастурхонидан таом ейдиган 450 нафар пайғамбарини, Ашеранинг 400 нафар пайғамбарини менга Кармил тоғи ёнига тўплаб берсин. Ахаб тамадди қилиб олиш учун кетди. Илёс эса Кармилнинг тепасига чиқди. Пешанаси ерга теккудек чўккалаб ўтирди. Хизматкор еттинчи марта ҳам бориб қаради. — Ана, денгиздан кичкина бир булут чиқиб келяпти, катталиги одамнинг кафтича келади, — деди у, ниҳоят. Илёс хизматкорига буюрди: — Тез бориб, Ахабга айт, аравасини қўшиб жўнасин. Тағин ёмғирда қолиб кетмасин. Шимолу жанубни ҳам Сен яратгансан, Товур, Хермон тоғлари Сенинг номинг туфайли шодликдан куйлайди. Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мўаб вайрон бўлади, Шаҳарлари босиб олинади. Энг сара йигитлари қириб ташланади. Кармил чўққисида яшириниб олишса ҳам, Уларни овлаб, қўлга тушираман. Мендан қочиб, денгиз тубига бекиниб олишса ҳам, Денгиз илонига амр бериб чақтираман.
Выбор основного перевода