Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам айтар: “Пастга туш, тупроққа ўтир, Эй бокира қиз Бобил! Ерга ўтир, энди тахтинг йўқ, Эй қиз Бобил! Мана энди сен тўғрингда: «Нақадар нозик, майиндир», деб айтмаслар. Нима, Гиладда малҳам йўқмиди?! Табиб йўқмиди?! Ундай бўлса, нега халқим шифо топмаяпти? Арзингни эшитадиган одам йўқ, Яранг учун дори–дармон йўқ, Сени даволаб бўлмайди. Эй бокира қиз Исроил, Мен сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан. Сен яна чилдирмангни чаласан, Қувонч ила рақсга тушасан. Эй бокира қиз Исроил, Ўзинг учун йўл белгиларини қўй, Йўналиш устунларини ўрнат. Келган йўлингни аниқлаб ол. Қайт, ўз шаҳарларингга қайт. Бобил бирданига қулайди, вайрон бўлади. У учун фарёд қилинг! Яраларига малҳам суртинг, Зора тузалиб қолса! “Эй инсон, Мен Миср фиръавнининг қўлини синдирдим. Ҳеч ким унинг қўлини боғламади, тахтакачлаб қўймади. Энди унинг қўли шифо топмайди, қилич ушлашга қодир бўлмайди.
Выбор основного перевода