Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Исроил халқининг қудратли Худоси, Сарвари Олам — Раббий айтади: “Ҳа, душманларимга ғазабимни сочарман, Ғанимларимдан ўч олиб, тасалли топарман. Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Фарёд қил, Эгамизнинг куни яқин! Ҳа, Қодир Худо кулфат юборади! Эгам айтар: “Ҳа, самоларда Менинг қиличим пайдо бўлди. Мана, у Эдомга, Мен ҳалокатга ҳукм қилган халқнинг бошига тушади.” Эгамизнинг қиличи қонга булғанган. Қўзилар, эчкилар ёғига, қонига, Қўчқор буйрагининг ёғига тўйган. Ҳа, Бозрах шаҳрида Эгамизга қурбонлик бор, Эдом юртида катта қирғин бошланади. Ўша куни бутун ер юзи, бу бошидан нариги четигача Эгамизнинг қудратидан нобуд бўлган одамларнинг жасадларига тўлади. Марҳумлар учун ҳеч ким марсия айтмайди, ҳеч ким уларни йиғиб кўммайди. Улар ер устида гўнгдай ётаверади. Ҳар ёқдан Бобилга шундай деб хитоб қилинг: “Бобил таслим бўляпти, Истеҳкомлари йиқиляпти, Деворлари ўпирилиб тушяпти.” Эгамизнинг қасосидир бу. Сизлар ҳам Бобилдан ўч олинг, Қилмишларини ўз бошига қайтариб солинг. Бобилдан қочиб келганларнинг гапларини эшитинг. Улар Қуддусга келиб, Эгамиз Худо Ўз Маъбади учун қасос олганини эълон қилишмоқда. Шўримиз қурсин, эвоҳ! Эгамизнинг кунига оз қолди, Қодир Худо кулфат келтиради! Қуддусда бурғу чалинглар! Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар! Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли, Ахир, келяпти Эгамизнинг куни. У кунга оз вақт қолди. Эгамиз Раббий олдида сукут сақланг! Зеро, Эгамизнинг куни яқинлашиб қолди. Эгамиз Ўз халқини қурбонлик қилишга тайёрлади. У таклиф қилган меҳмонлар етиб келди.
Выбор основного перевода