Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қулоқ солинг, Менга келинг, Тингланг, шунда яшайсиз. Довудга ваъда берган содиқ севгим ҳақи Сиз билан абадий аҳд тузаман. Мана Мен Довудни халқларга гувоҳ қилдим, Уни халқларнинг ҳукмдори, раҳнамоси қилдим. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Мен уларнинг Худоси бўламан, қулим Довуд эса уларнинг ҳукмдори бўлади. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим. Қулим Довуд уларнинг шоҳи бўлади. Ҳа, ҳаммасини бир чўпон бошқаради. Улар қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни битта қолдирмай бажаришади. Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади. Азалдан бизга ваъда бергандай, Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай, Қули Довуд хонадонидан Бизга қудратли Нажоткорни юборди. Азалдан бизга ваъда бергандай, Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай, Қули Довуд хонадонидан Бизга қудратли Нажоткорни юборди. Худо Шоулни тахтдан туширгандан кейин, Довудни Исроил халқининг шоҳи қилди. Худо у ҳақда шундай деган эди: «Эссай ўғли Довудни Ўзимнинг кўнглимга мос деб топдим. Довуд Менинг ҳамма хоҳишларимни бажо қилади.» Худо берган ваъдасига мувофиқ, Довуд наслидан Исони Исроил халқига нажоткор қилиб юборди.
Выбор основного перевода