Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Худо Ўз халқини яна фаровонликка эриштирсайди, Шунда Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай! Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини. Эфрайимнинг ҳасадгўйлигини қирқади, Яҳудонинг хусуматини тўхтатади, Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмас, Яҳудо Эфрайимга хусумат қилмас. Бунинг ўрнига улар: «Исроил халқини шимолдаги юртдан ва Ўзи сургун қилган барча бошқа юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид», деб онт ичадиган бўлишади. Мен халқимни Ўзим ота–боболарига берган юртга қайтариб олиб келаман.” Эгамиз шундай демоқда: «Етмиш йилдан кейин эса Мен Бобил шоҳини, унинг халқини ва Бобилликларнинг бутун юртини қилган гуноҳлари учун жазолайман. Уларнинг юрти то абад ҳувиллаб қолади. Эгамиз шундай демоқда: “Бобил ҳукмронлигига етмиш йил бўлгандан кейин, Мен олдингизга бораман. Берган эзгу ваъдамга биноан сизларни шу ерга қайтариб, олиб келаман. Ҳа, Мени топасизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни Ўзим чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Яҳудо ва Исроил халқлари қайта бирлашадилар. Улар ўзларига бир йўлбошчи танлайдилар. Ўз юртида туп қўйиб, палак отадилар. Ҳа, Йизрилнинг — «Худо эккан» халқнинг куни улуғ бир кун бўлади.” Ҳа, ўша вақтда сизларни йиғиб оламан, Уйларингизга элтиб қўяман. Сизларни яна фаровонликка эриштираман, Буни ўз кўзингиз билан кўрасиз, Халқларнинг ҳурмату мақтовларига сазовор бўласиз.” Эгамизнинг каломи шудир. наҳотки биз буюк нажот хабарига эътиборсиз қолсак, жазодан қочиб қутула оламиз?! Ахир, дастлаб бу нажот хабарини бизга Раббимиз Исонинг Ўзи эълон қилди–ку. Раббимизга қулоқ солган шоҳидлар бу хабарнинг ҳақиқийлигини бизга тасдиқлашди.
Выбор основного перевода