Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар фариштамнинг айтганларига диққат билан қулоқ солсангиз, Менинг амрларимга итоат этсангиз, душманларингизга душман, рақибингизга рақиб бўламан. Эй таланмаган талончи! Ҳолингга вой! Эй хиёнатни татимаган хиёнаткор! Ҳолингга вой! Роса талаб бўлганингдан сўнг, Ўзингни талон–тарож қиладилар. Хиёнатни бас қилганингда, Сенга хиёнат қиладилар. Ҳа, сенга қарши бўлганларнинг ҳаммаси Шармандаю шармисор бўлиб қолади, Душманларинг йўқ бўлади, нобуд бўлади. Сени тан олмайдиган халқлар устига қаҳрингни соч, Сенга сажда қилмайдиган эллар устига соч, Ахир, улар Ёқуб наслининг бошини едилар. Ҳаммасини ҳалок этиб, йўқ қилдилар, Юртини харобазорга айлантирдилар. Эй Бобил, Мен сенга тузоқ қўйгандим, Билмасдан тузоғимга тушиб қолдинг. Сени фош қилдим, қўлга олдим. Ахир, сен Менга қарши чиққан эдинг.”
Выбор основного перевода