Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жирканч ишлари учун улар уяладиларми? Йўқ, улар уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар. Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар, Уларни жазолаб, хонавайрон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Шўрим қурсин! Шунчалик азобларга қолдим! Оғир яраланган эканман. Аммо ўзимга ўзим: “Бошимда шу дард бор экан, Унга чидашим керак”, дедим. Нега менинг дардим зўрайяпти? Нега оғир ярам тузалмаяпти? Наҳотки ёзда қуриган булоқ каби, Умидларимни барбод қилсанг?! Нечун жон аччиғида бақиряпсан?! Ярангни даволаб бўлмайди, ахир! Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим.
Выбор основного перевода