Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Марсия айтиб, фарёд қилинглар, Қанорга ўраниб олинглар. Ахир, Эгангизнинг алангали ғазаби Сизни четлаб ўтмади.” Ана, бўрон кўтарилди! Бу Эгамизнинг ғазабидир. Унинг ғазаби қуюн гирдоби бўлиб, Фосиқларнинг бошига тушди. Эгамиз кўнглидаги ниятини бажармагунча, Уни охирига етказмагунча, Ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласизлар. Сарвари Олам шундай демоқда: Қаранглар, фалокат келмоқда, Халқдан халққа юқмоқда! Дунёнинг тўрт бурчагидан Кучли бўрон кўтарилмоқда!
Выбор основного перевода