Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар даҳшатга тушарлар, Дарду изтироб уларни чулғар, Тўлғоқ тутган аёлдай букчайиб қолар. Бир–бирига қўрқув ичра қарар, Уларнинг юзлари ловуллаб ёнар. Ана, кимдир тўлғоқ тутган аёлдай бақирмоқда, Кимдир илк бор туғаётган аёлдай инграмоқда. Қиз Қуддус энтикиб қичқирмоқда, Қўлларини чўзиб шундай демоқда: “Шўрим қурсин! Қотилларим олдида мадорим қолмади.” Одамлар шундай деди: “Улар ҳақидаги бу хабарни эшитдик, Мадоримиз қолмади. Дард тутган аёл каби, Азобу изтироб чекдик. Фаришта гапини давом эттирди: “Ўша пайтда халқингни ҳимоя қилувчи буюк Микойил фаришта ҳозир бўлади. Шунда инсонлар бирлашиб халқ бўлгандан бери мисли кўрилмаган даҳшатли азоб–уқубатлар даври бошланади. Аммо ўша дамларда сенинг халқинг орасидан Худонинг китобига исми ёзилган ҳар бир одам нажот топади. Оз қолди Эгамизнинг буюк кунига! Оз қолди! Ўша кун шиддат билан яқинлашмоқда. Қулоқ солинг! Бу Эгамизнинг кунидир. Бу кун аччиқ кулфат келтиради, Ҳатто жасур жангчилар қўрққанидан бақиради.
Выбор основного перевода