Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Улар ёғочга: «Менинг отам сенсан» дейишади, Тошга: «Туққан онам сенсан», деб айтишади. Аммо Менга юз бурмай, орқа ўгиришади, Бошларига кулфат келганда эса, «Бизга нажот бер!» дея Менга ёлворишади. Хўш, ўзларингиз учун ясаган худоларингиз қани? Кулфат чоғида сизларни қутқара олса, келсин. Шаҳарларингиз қанча кўп бўлса, Худоларингиз ҳам шунчадир, эй Яҳудо халқи. Эгамиз шундай демоқда: “Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қилиб олиб келаман, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.” Қуддус ўтган–кетганларга хитоб қилади: “Наҳотки сизларга барибир бўлса?! Менга бир қаранглар! — деб ёлворади. — Эгамиз ғазаб кунида менга азоб берган, Бундай азобни ҳеч ким кўрмаган. Эгамиз лашкарнинг бошида турар, Лашкарига Ўз садосин берар. Нақадар беҳисоб Унинг қўшини, Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли. Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли! Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?! Эгамизнинг кунини интизорлик билан кутганларнинг ҳолига вой! Нега Эгамизнинг кунини кутяпсизлар? Бу кун ёруғлик эмас, зулмат олиб келади–ку!
Выбор основного перевода