Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни гувиллаган денгизга ўхшаб Юрт узра ўкириш эшитилади. Ана юртга қаранг! Зулмат ва кулфат, Булутлар туфайли нур хира бўлди. Эй Исроил халқи, гуноҳларингиз туфайли Раббий, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Ҳамма шаҳар майдонларида одамлар дод–фарёд кўтаришади, Ҳамма кўчаларда «Вой жоним! Вой жоним!» дея йиғи–сиғи қилишади. Деҳконларни аза тутиш учун чақиришади, Марсия айтадиган йиғичи аёллар ёлланади. Ҳар бир узумзордан фиғон эшитилади, Ахир, Мен орангиздан ўтиб, сизларни жазолайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамизнинг кунини интизорлик билан кутганларнинг ҳолига вой! Нега Эгамизнинг кунини кутяпсизлар? Бу кун ёруғлик эмас, зулмат олиб келади–ку!
Выбор основного перевода