Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу халқнинг оғир бўйинтуруғини, Елкасидаги таёғини Сен синдириб ташлагансан. Золимларнинг калтагини Мидиён халқи каби, Мағлуб қилгансан. Эгамиз менга шундай деди: “Ёғочдан бир бўйинтуруқ яса, қайишлар ёрдамида уни гарданингга осиб ол. Боғ–роғлардаги дарахтлар мева беради, ер мўл ҳосил етиштиради. Сизлар ўз заминингизда ҳар қандай хавф–хатардан холи бўласиз. Мен сизларни қул қилиб олган золимларнинг қўлидан халос қиламан, бўйинтуруғини синдираман. Ўшанда сизлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласиз. Сени Оссурия бўйинтуруғидан озод қиламан, Кишанларингни узиб ташлайман.”
Выбор основного перевода