Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. Эй бокира қиз Исроил, Мен сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан. Сен яна чилдирмангни чаласан, Қувонч ила рақсга тушасан. Ёқуб насли Қуддус қирларида қувонч ила ашула айтади, Эгамиз берган баракадан қувонади. Буғдой, шароб ва зайтун мойи туфайли, Сурувдаги қўзилару подалардаги бузоқлар туфайли Уларнинг юзидан нур сочилади. Улар суғорилган боққа ўхшайдиган бўлади, Бутунлай қайғуни унутиб юборишади. Эгамиз шундай демоқда: “Қизлар хурсанд бўлиб, рақсга тушадилар, Эркакларнинг ёшу қариси шод бўлади. Мен уларнинг қайғусини қувончга айлантираман, Ҳасрат ўрнига таскин ва шодлик бераман. Руҳонийларни аъло сифатли овқатлар билан тўйғизаман, Халқимни баракалардан баҳраманд қиламан.” Эгамиз шундай демоқда: “Қизлар хурсанд бўлиб, рақсга тушадилар, Эркакларнинг ёшу қариси шод бўлади. Мен уларнинг қайғусини қувончга айлантираман, Ҳасрат ўрнига таскин ва шодлик бераман. Руҳонийларни аъло сифатли овқатлар билан тўйғизаман, Халқимни баракалардан баҳраманд қиламан.” Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар, бу ҳувиллаган шаҳарда на одам, на ҳайвон бор, деб айтасизлар. Айтганингиз бежиз эмас. Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчалари ҳувиллаб қолган, у ерда на одам, на ҳайвон бор. Бироқ у ерда сиз яна бир бор қувончу шодлик садоларини, келин–куёв овозларини эшитасиз. Одамлар Эгасининг уйига яна шукрона назрларини келтирадилар, шундай деб яна куйлайдилар: «Шукрона айтинг Сарвари Оламга, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир!» Мен бу юртни илгариги фаровонлигига эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мен Исроил аҳолисини кўпайтираман. Бутун Исроил хонадонини сон–саноқсиз қиламан. Ҳувиллаган шаҳарларга одамлар кўчиб келади, вайроналар қайта тикланади.
Выбор основного перевода