Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўзғалиб, шафқат кўрсатасан Қуддусга, Унга марҳамат кўрсатиш вақти келди, Белгиланган вақти–соати етиб келди. Эй бокира қиз Исроил, Мен сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан. Сен яна чилдирмангни чаласан, Қувонч ила рақсга тушасан. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади: «Эй муқаддас тоғ, Солиҳлик макони, Эгамиз сенга барака берсин!» Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келяптики, Қуддус Менинг шарафим учун қайта тикланади. Бутун шаҳар Ханонил минорасидан тортиб, то Бурчак дарвозасигача қайта қурилади. Шаҳар кенгаяди, чегараси ғарбдаги Горив тепалигигача бориб, Гўах томон бурилади. Ўликлар кўмилган, ахлат ташланган бутун Хиннум сойлиги ва Қидрон сойлигининг шарқидаги От дарвозасигача чўзилган ҳамма далалар Меники бўлади, улар муқаддас бўлади. Қуддус шаҳри энди ҳеч қачон вайрон қилинмайди, харобага айланмайди.” Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман. Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамиз айтганларини бажо қилади.
Выбор основного перевода