Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нима учун мендан юз ўгирасан, Мени Ўз душманинг деб ҳисоблайсан? Менга нисбатан шафқатсиз бўлиб қолдинг, Ўз қудратинг билан мени қувғин қиляпсан. Аммо улар исён қилдилар, Эгамизнинг Муқаддас Руҳини ранжитдилар. Шунинг учун Эгамиз уларнинг душмани бўлди. Эгамизнинг Ўзи уларга қарши курашди. Қабиҳлигинг ўзингнинг бошингга етади, Хиёнатинг сени маҳкум қилади. Эганг Худони тарк этганинг Нақадар ёмон ва аламли эканини Кўриб, билиб қўйгин. Сен Мендан қўрқмас экансан”, демоқда Сарвари Олам — Раббий. Шунинг учун ўрмондан чиққан шер уларни ўлдиради, Чўлдан келган бўри уларни ғажиб ташлайди. Қоплон уларнинг шаҳарлари олдида писиб туради, Шаҳардан чиққан ҳар бир одамни тилка–пора қилади. Ахир, улар кўп гуноҳ қилдилар, Худога кўп хиёнат этдилар. Эгамиз шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари ёшлигидан бери олдимда фақат қабиҳлик қилишади. Қачон қараса, Исроил халқи ўз ишлари билан Мени ғазаблантириб юради. Бу шаҳар бино бўлгандан буён, то бугунга қадар, шаҳар аҳолиси Мени қаттиқ ғазаблантириб келмоқда. Мен уларни ҳузуримдан даф қиламан, чунки Исроил ва Яҳудо халқлари — шоҳларию аъёнлари, руҳонийларию пайғамбарлари, Яҳудо ва Қуддусда яшаган ҳамма одамлар қилган ёвузликлари билан жаҳлимни чиқардилар. Улар Менга юз бурмай, орқа ўгирдилар. Мен уларни тўғри йўлга солмоқчи бўлиб астойдил ҳаракат қилгандим, аммо улар Менга қулоқ солмадилар, ўзларига сабоқ олмадилар. Менинг номим билан аталган уйга жирканч бутларини ўрнатиб, уйимни ҳаром қилдилар. Хиннум сойлигида Баалга саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўғил–қизларини Мўлахга қурбонлик қилиб, оловда куйдирдилар. Мен уларга бундай жирканч ишни амр қилмаганман, бу ҳатто хаёлимга ҳам келмаган. Натижада бу қилмишлари туфайли Яҳудо халқи жазога лойиқ бўлди. Кечалари у аччиқ–аччиқ йиғлайди, Кўзларидан ёшлар оқади. Уни юпатадиган бирон кимса Йўқдир ўйнашларининг орасида. Дўстлари унга хиёнат қилишди, Унга душман бўлиб қолишди. Мен ўйнашларимни чақирдим, Улар эса мени алдашди. Жонини сақлаш учун нон излаган Руҳонию оқсоқолларим кўчаларда жон берди. У ғанимдай бизга қарата ёйини тортди, Ўқ узишга Унинг қўли тайёр турарди. У келишган йигитларимизни душмандай ўлдирди. Қиз Қуддуснинг чодирларига оловдай қаҳрини сочди. Раббий душманга ўхшаб қолди, Исроил юртини вайрон қилди. Хароб қилди барча саройларини, Яксон этди Исроил қалъаларини. Қиз Яҳудога келтирди ғам–ғусса, Унинг қайғусини орттирди минг ҳисса.
Выбор основного перевода