Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган Дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, Барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, муваффақиятга эришади. Еремиёга Эгамизнинг қурғоқчилик ҳақидаги сўзи аён бўлди: “Яҳудо аза тутмоқда, Шаҳарлари адойи тамом бўлди. Одамлар қайғуга ботган, Бағирларини ерга бериб ётибди, Қуддусдан фарёд кўтарилмоқда. Асилзодалар хизматкорларини сувга юбордилар. Хизматкорлар сардобаларга борган эдилар, Аммо сув топа олмадилар. Идишлари бўм–бўш қайтиб келдилар. Улар тушкунликка тушдилар, Шарманда бўлиб қолдилар, Уятдан юзларини беркитиб олдилар. Ёмғир ёғмагани учун ер ёрилиб кетди, Деҳқонлар умидсизликка тушди, Юзларини беркитиб олишди. Ҳатто чўлдаги она оҳу ҳам, Ўт–ўлан бўлмагани учун, Янги туғилган оҳучаларини ташлаб кетмоқда. Қулонлар яланг қирларда туриб, Чиябўрилар каби ҳансираяпти, Ўт йўқлигидан қулонларнинг кўзлари киртайиб қолган.”
Выбор основного перевода