Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар кимнинг умри соядай ўтиб кетар, Инсоннинг ҳаракати беҳуда бўлар, Бойлик йиғар, лекин билмас Ким бойликка эгалик қилар. Ташвишларингни Эгамизга топширгин, У сенга таянч бўлади. Эгамиз ҳеч қачон солиҳнинг йиқилишига йўл қўймайди. Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Эгамиз шундай дейди: “Уйини ноҳақлик билан қурганнинг ҳолига вой! Юқори хоналарини адолатсизлик билан бино қилганнинг ҳолига вой! Бундай одам биродарини текинга ишлатади, Унинг меҳнат ҳақини бермайди. Сен эса фақат ноҳақ фойдани кўзлайсан. Бегуноҳ одамнинг қонини тўкасан, Зўравонлик ва зулм ўтказасан.” Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?!
Выбор основного перевода