Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг ўғлига таъзим қилинг, Бўлмаса У ғазабланади, Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз, Унинг ғазаби тез аланга олади. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар! Эгамизнинг мурувватини татиб кўр, Эгамиз яхши эканлигини билиб ол. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар. Бахтлидир Эгамизга умид боғлаганлар, Киборларга суянмаганлар, Бутпарастлардан ёрдам кутмаганлар. Сен, эй Эгам Раббий, менинг умидимсан, Ёшлигимдан Сенга умид боғлаганман. Эй Сарвари Олам, Сендан умид қилган одам бахтлидир! Ёқубнинг Худосини мададкорим, деб айтганлар бахтлидир, Ўзларининг Эгаси Худодан умид қилганлар бахтлидир. Гапга тушунадиган яхшилик топади, Эгамизга умид боғлаган бахтли бўлади. Шунинг учун Эгам кутмоқда, Сизларга шафқат кўрсатай деб. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай деб. Ахир, Эгам адолатли Худодир. Унга умид боғлаганлар бахтиёрдир.
Выбор основного перевода