Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Менга қарши фитна қилаётганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! Тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келсин, Қўйган тузоғига ўзлари ўралиб қолсин, Қазиган чуқурга ўзлари йиқилиб, битсин. Кулфатларимдан завқланганларнинг ҳаммаси Шармандаю шармисор бўлсин. Мендан ўзларини юқори қўйганлар Шармандалик, бадномликка ўралсин. Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, Даъвоимни Ўзинг ҳал қил! Қилган гуноҳлари ва қилмишлари учун халқимга икки баробар қилиб қайтараман. Зотан, улар жонсиз, жирканч худолари билан юртимни ҳаром қилдилар, Менинг мулкимни макруҳ бутларга тўлдирдилар.” Аммо Сен, эй Эгам, мен билан биргасан, Сен баҳодир жангчига ўхшайсан. Мени қувғин қилганлар қоқилиб тушади, Улар мендан устун келолмайди. Иснодга қолади, муваффақиятга эришолмайди. Улар то абад доғда қолади, Шармандагарчилиги ҳеч қачон унутилмайди.
Выбор основного перевода