Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар одамларга туҳмат ёғдирар, Ҳакамларга тузоқ қўяр, Солиҳларни адолатдан маҳрум қилар. “Уйимнинг дарвозаси олдига бор. Ўша ерда туриб, баланд овозда шундай деб айт: «Эй жамики Яҳудо халқи! Эй Эгамизга сажда қилиш учун мана бу дарвозадан кираётган халойиқ! Эгамизнинг гапларини эшитинглар. Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, уйимнинг ҳовлисига бориб тур. Яҳудо шаҳарларидан уйимга сажда қилмоқчи бўлиб келган ҳамма одамларга гапир. Мен сенга амр қилган барча сўзларни, биронтасини ҳам қолдирмай уларга айт.
Выбор основного перевода