Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Сизлар юртингизнинг ҳамма жойида кўп гуноҳлар қилдингизлар. Шунинг учун бойликларингиз ва хазиналарингиз душманларга текин ўлжа бўлади. — Яҳудо шоҳи Ҳизқиё даврида башорат қилиб юрган Мўрашатлик Михо ҳам Яҳудо халқига шундай деб айтган эди: “Сарвари Олам демоқда: «Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин ўрмонзор қоплайди.»”
Выбор основного перевода