Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Ибром хотинини, жияни Лутни ва бор мол–мулкини олиб, Мисрдан чиқди ва шимолга — Нагав чўлига йўл олди. Хуллас, куйдириладиган қурбонлик, дон назри, гуноҳ қурбонлиги, айб қурбонлиги, руҳонийликка тайинлаш маросимида келтириладиган қурбонлик ва тинчлик қурбонлигига оид қоидалар шулардан иборатдир. Улар шукрона қурбонлигини келтирсинлар, Унинг ишларини шодон қўшиқларда куйласинлар. Шукрона қурбонлигини Сенга назр қиламан, Сенга сажда қиламан. Одамлар бу далаларни кумушга сотиб оладилар, гувоҳлар олдида васиқаларга қўл қўйиб, муҳр босадилар. Бундай ҳодиса Бенямин ҳудудида, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида, қирларда, ғарбдаги қир этакларида ва Нагав чўлида содир бўлади. Ахир, Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Қирлардаги шаҳарларда, ғарбий қир этакларидаги, Нагав чўлидаги ва Бенямин ҳудудидаги шаҳарларда, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида чўпонлар яна қўйларини санайдиган бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир. Мен, Эгангиз, ўтган пайғамбарлар орқали айнан шу ҳақда сизларни огоҳлантирганман–ку! Ўша пайтларда Қуддус ва унинг атрофидаги қишлоқлар одамга тўла эди. У ерда фаровонлик ҳукм сурар эди. Нагав чўли ва Яҳудо қир этакларида ҳам одамлар яшардилар.”
Выбор основного перевода