Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куни Исроил халқи саҳрода турган пайтда, Шаббат куни ўтин териб юрган бир одамни ушлаб олишди. Улар ўша одамни Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига олиб келишди. Бироқ бу одамни нима қилиш кераклигини ҳали аниқ билишмагани учун уни қамаб қўйишди. Кейин Эгамиз Мусога деди: — Бу одамнинг жазоси ўлимдир. Бутун жамоа уни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилсин. Эгамиз Мусога амр этгандай, бутун жамоа ўша одамни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирди. Фақат ҳушёр бўлинглар. Кўзларингиз билан кўрганларингизни унутмай, бир умр юрагингизда сақланглар. Буларни ўғилларингизга, невара–чевараларингизга ҳам айтиб беринглар. Синай тоғида Эгамиз олов ичидан сизларга гапирганда, сизлар бирон қиёфа кўрмадингизлар. Шунинг учун эҳтиёт бўлинглар. Шундай экан, эҳтиёт бўлинглар, Эгангиз Худо сизлар билан қилган аҳдни эсдан чиқарманглар. У тақиқлаган қиёфадаги бирорта бутни ўзларингизга ясаманглар. Ўша вақтда мен Шаббат кунлари узум эзаётган яҳудийларни кўрардим. Уюм–уюм дон, шароб, узум, анжир ва ҳар хил юкларни олиб келаётганларни кузатар эдим. Улар бу нарсаларни эшакларга юклаб, Шаббат куни Қуддусга олиб келишар эди. Улар ўз маҳсулотларини сотаётганларида, мен уларни огоҳлантириб, бундай ишларни Шаббат куни қилманглар, деб айтардим. Қуддусда яшаётган Тирликлар ҳам балиқ ва ҳар хил маҳсулотларни олиб келиб, ўшаларни Шаббат куни Яҳудо халқига Қуддусда сотаётган эдилар. Мен Яҳудо йўлбошчиларига танбеҳ бердим: “Бу қилаётганларингиз қабиҳлик–ку! Ахир, Шаббат кунини булғаяпсизлар! Худо бизни ва бу шаҳарни ота–боболаримизнинг худди шундай қабиҳлиги учун жазолаган эди–ку! Энди эса сизлар Шаббат кунини булғаб, халқимизнинг бошига Худонинг қаҳр–ғазабини янада кўпроқ олиб келяпсизлар.” Шунда мен буйруқ бердим: “Шаббатдан олдин оқшом тушиши биланоқ Қуддус дарвозалари ёпилсин, Шаббат тугамагунча очилмасин.” Шаббат куни бирортаси юк олиб чиқмаслиги учун дарвоза олдига одамларимдан баъзиларини ўтқазиб қўйдим. Шунда савдогарлар ва ҳар хил маҳсулотларни сотувчилар тунни бир–икки марта Қуддусдан ташқарида ўтказдилар. Мен уларни огоҳлантириб, шундай дедим: “Нега сизлар тунни девор ортида ўтказасизлар?! Агар яна шундай қилсангиз, сизларни қамайман.” Ўшандан кейин улар Шаббат куни келмай қўйдилар. Ўша одам шу заҳоти соғайиб кетди. Тўшагини олиб, юра бошлади. Бу ҳодиса Шаббат куни содир бўлди.
Выбор основного перевода