Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар томонда инсоний қудрат бўлса, биз томонда Эгамиз Худодир. У бизга ёрдам беради, биз учун жанг қилади.” Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг сўзларидан халқ руҳланиб кетди. Инсондан умид қилгандан кўра, Эгамиздан паноҳ излаш яхшидир. Умид боғламанг шаҳзодаларга, Нажот беролмайдиган инсон зотига. Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади. Эгам айтар: “Эҳ, итоатсиз халқим! Уларнинг ҳолига вой! Менсиз маслаҳатлар қилишади. Сулҳлар тузади, лекин Менинг Руҳим йўқ–ку уларда! Ҳа, халқим гуноҳ устига гуноҳ орттираверади. Ахир, Мендан сўрамасдан Мисрга боряптилар, Фиръавндан паноҳ сўраяптилар, Мисрдан бошпана истаяптилар. Аммо фиръавннинг ҳимояси уларга шармандалик бўлади, Мисрнинг бошпанаси уларни уятга қолдиради. Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар.
Выбор основного перевода