Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг ғазабимдан олов чиқади, Ўликлар диёрининг энг чуқур жойигача ёндиради, Ерни, ҳосилини куйдиради, Тоғ пойдеворини кул қилади. Шу сабабдан, Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, Мен қаҳру ғазабимни бу заминга, инсонлару ҳайвонларга, даладаги дарахтлару экинларга сочаман. Ғазабим сўнмас оловдай ёнади.” Эгамиз шундай деб айтди: “Мен хонадонимни тарк этдим, Мулк қилиб олган халқимни рад этдим. Севган халқимни душманларининг қўлига бердим. Ўзингиз билмаган юртда душманларингизга хизмат қиласизлар. Менинг ғазабим сизларни оловдай ямламай ютади.”
Выбор основного перевода